Жаҳон | 12:31 / 24.07.2016
5203
1 дақиқада ўқилади

Бағдодда навбатдаги теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида хавфсизлик хизмати постига террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 2 нафари полициячи, 8 нафари тинч аҳоли вакили. Шунингдек, камида 20 киши жароҳатланган.

Associated Press хабарига кўра, террорчи Ал-Кадхимия туманида ўзини портлатган.