Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:00 / 24.07.2016
16629
1 дақиқада ўқилади
Хитойдаги боғга ташриф буюрганларга йўлбарснинг ҳужум қилиши видеоси чоп этилди
Фото: Видеодан олинган кадр
Хитойнинг CCTV News телеканали YouTube’да Пекин яқинидаги боғга ташриф буюрганларга йўлбарснинг ҳужум қилиши видеосини чоп этди.
Фожиа 23 июлда Бадалин ёввойи табиат боғида юз берган. Амур йўлбарси ташриф буюрганлар боғ хавфсизлик қоидаларини бузган ҳолда автомобилдан тушган пайтда уларга ҳамла қилган.
Ҳамла оқибатида бир аёл воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир аёл жароҳат олган.
Хитой ҳукумати воқеани тергов қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузди, боғ икки кунга ёпиб қўйилди.
