ТТЕСИда “Либос дизайни” йўналиши бўйича ҳужжат топширган абитуриентлар учун Ижодий имтиҳонлар ўтказилди
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида таълим жараёнини мазмунан бойитиш, юксак малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча “Либос дизайни” йўналиши бўйича Ижодий имтихон ўтказилди. Ушбу йўналишга 194 нафар абитуриентлардан аризалар келиб тушган бўлиб, белгиланган режага мувофиқ бу йил энг юқори балл тўплаган 40 нафар йигит-қиз талабалик бахтига муяссар бўлишади. Энг юқори баллар ижодий имтиҳон натижалари ва 1 август куни бўлиб ўтадиган тест синови натижаларига қараб белгиланади.
- Мана, мен ижодий имтиҳонларни муваффақиятли топшириб чиқдим. Либосларнинг костюм дизайни турига жуда қизиқаман, – дейди Мафтунахон Икромова. – Биз учун институтда барча шароитлар белгиланган бино ва аудиториялар керакли жиҳоз ва ускуналар, ўқув воситалари билан таъминланган. Мазкур институтда ижодий имтиҳонлар белгиланган талаб ва қоидаларга тўлиқ амал қилган ҳолда, тартибли, юқори савияда ўтказилди.