Light | 17:07 / 25.07.2016
20259
4 дақиқада ўқилади

Ҳаётга аввалги соддалик ва енгилликни қайтаришга оид 30 фойдали маслаҳат

Қачонлардир биз хоҳлаганимизни еб, хоҳлаган вақтимизда ухлашга ётар эдик, ҳаётга беташвиш қараб, барча муаммолар вақти келиб, ўз ечимини топишига ишонардик. Энди эса таомномамизга эҳтиёткорлик билан ёндашамиз, кечгача (баъзида эса туни билан) ишлаймиз, асаблар дам олиши учун ёки шунчаки спиртли ичимлик ичамиз.

Кераксиз нарсаларни ҳарид қиламиз, умуман қизиқмаган ишимиз билан шуғулланамиз ва негадир доимо эртанги кундан чўчиб яшаймиз. 

Доим нимадандир норози бўлиб, шикоят қиламиз, чарчаймиз ва ҳамиша кимдандир ўзиб кетишга ҳаракат қиламиз. Бу ҳолатлар сизга ҳам танишми?

Келинг, ҳаётимизни енгилроқ ўтишига ҳаракат қиламиз. Қуйидаги 30 маслаҳат ҳаётингизни яхшилашга ва унга аввалги енгилликни қайтаришга ёрдам беради. 

1. Телепат мисоли бировларнинг фикрини ўқишга қизиқманг. Бошқалардан ҳам буни кутманг. Очиқ мулоқот қилинг.

2. Хушмуомала бўлинг, лекин барчага бирдек ёқишга ҳаракат қилманг. Яхшиси, ҳақиқатда муҳим бўлган муносабатларга диққатингизни қаратинг.

3. Соғлиғингизни асранг. Вақтида ухланг. Тўғри овқатланинг. Миянгизни зўриқтирманг.

4. Кўрпангизга қараб оёқ узатинг. Ўзингизга ҳақиқатда керак бўлган нарсаларни харид қилинг. Кераксиз нарсалардан халос бўлинг. “Қора кун”га маълум бир суммани сақлаб қўйинг, бу сизнинг хавфсизлик камарингиз бўлсин.

5. Ҳасадга вақтингизни ҳам, кучингизни ҳам кетказманг. Ундан кўра, ҳаётингизнинг турли дамларида ўзингизга ҳавас қилинг.

6. Атрофингизни камчиликларингизни тўлдирадиган кишилар билан қуршанг. Ўз навбатида, сиз ҳам уларнинг камчиликларини тўлдирасиз.

7.

8.  Энг муҳим пайтда бошқаларнинг фикрига қараб иш тутманг. Ўзингиз тўғри деб ҳисоблаган ишни қилинг. 

9. Тушкунликка тушсангиз ёки кайфиятингиз яхши бўлмаса, дарров спиртли ичимликларга ёпишманг. Зеро, улардан ўзингиз излаган ҳақиқий енгилликни топа олмайсиз.

8. Энг муҳим пайтда бошқаларнинг фикрига қараб иш тутманг. Ўзингиз тўғри деб ҳисоблаган ишни қилинг. 

10.

11.

12. Яқинларингизга уларни севишингизни тез-тез эслатиб туринг. Бу муҳим.

13. Ортиқча юкларсиз саёҳат қилинг. Умуман ўзингизни ортиқча нарсалардан халос қилинг.

14.

15.   Тозалаш ишларини кейинга қолдирманг. Кетингиздан ҳамма нарсани тозалаб юринг (идишингизни, иш ўрнингизни ва ҳ.к.), шундай қилсангиз, ўзингизга енгил бўлади. 

16. Кўпроқ табассум қилинг, ҳаттоки бегона йўловчиларга ҳам. 15. Тозалаш ишларини кейинга қолдирманг. Кетингиздан ҳамма нарсани тозалаб юринг (идишингизни, иш ўрнингизни ва ҳ.к.), шундай қилсангиз, ўзингизга енгил бўлади. 

17.

18.   Бирор нима ичгингиз келса, сув ичинг.

19. Шунчаки эрмак учун овқатланманг. Ҳақиқатда қорнингиз очганда овқатланинг. 18. Бирор нима ичгингиз келса, сув ичинг.

20. Кунингизга бироз жисмоний фаоллик қўшинг. Пиёда юриш ёки ярим соатлик машқлар минимал тонусни ушлаб туриш учун етарли. 

21. Ўзгартиришнинг иложи бўлмаган нарсаларга ўзингизни уринтирманг. Қўлингиздан келадиган нарсаларга диққатни қаратинг.

22. Ҳаётий тамойилларингизни унутманг ва шунга қараб ҳаракат қилинг. 

23.

24. Ҳозир сизга қанчалик ёмон (ёки яхши) бўлмасин – ҳамма нарса ўткинчи. Буни шунчаки факт сифатида қабул қилинг. 

25.

26.   Фахрланишингизга арзирли бирор нарса қилинг ёки яратинг. Кичик ғалабалар ҳақида унутманг, уларни нишонланг.

27. Ҳаттоки 100 фоиз ҳақ бўлсангиз ҳам, бу биров учун ҳам шундай дегани эмаслиги ҳақида фикр юритинг.

26. Фахрланишингизга арзирли бирор нарса қилинг ёки яратинг. Кичик ғалабалар ҳақида унутманг, уларни нишонланг.

28.

29.   “Раҳмат” ва “Узр, мен ноҳақ эканман” сеҳрли сўзлари барча пайтларда ҳам долзарб бўлган. Уларни қўлланг, ҳаддан оширмаган ҳолатда, албатта.

30. Ўзингиз устингизда ишланг, лекин тез ўсиб кетишга берилманг, болалик ва ёшлик чоғларингизни унутманг.