Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:49 / 25.07.2016
2923
1 дақиқада ўқилади
Мадагаскардаги ёнғин оқибатида 38 киши ҳалок бўлди
Мадагаскардаги аҳоли турар жойларидан бирида чиққан ёнғин туфайли камида 38 киши ҳалок бўлган. Полиция маълумотига кўра, қурбонларнинг 16 нафари болалар.
РИА Новости агентлиги маълумотига кўра, воқеа мамлакатнинг марказий қисмидаги қишлоқлардан бирида рўй берган. Ёнғин янги кўчиб келганлар жойлашган уйда чиққан.
"Уйда 39 киши яшаган, улардан 38 нафарининг ўлими тасдиқланди. Шундан 16 нафари болалар бўлган", дея хабар қилди маҳаллий полиция бошлиғи.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш