Light | 19:53 / 26.07.2016
7727
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик жуфтлик 80 йиллик турмушдан кейин илк никоҳ суратларини олдирди

Хитойлик жуфтлик Сун Цинлинь ва Сун Лиши 80 йиллик турмушдан кейин илк никоҳ фотосессиясини олдирди. 102 ёшли эр ва 99 ёшли рафиқа Аньхой вилоятида яшайдилар. Уларнинг 6 фарзанди, 5 набираси ва 4 эвараси бор, деб хабар бермоқда People нашри.

Бобо ва момонинг айтишича, уларнинг никоҳ маросими 1936 йилда ўтган ва унча тўкин-сокин бўлмаган: столда бор-йўғи учта ликопчада таом бўлган.

Шунинг учун жуфтлик 23 июлда биргаликдаги турмушининг 80 йиллигини нишонлаш вақтида илк никоҳ суратларини олдирдилар. Жуфтликка ўнлаб кўнгиллилар ёрдам бердилар, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бундай узоқ турмушни муносиб баҳолашди ва кексаларга соғлиқ ва кўп йил умр кўришларини тилаб қолишди. "Улар шунчалик узоқ бирга яшашгандан чинакамига бахтиёрман", деб айтди фойдаланувчилардан бири. Яна бир фойдаланувчи жуфтликни "ёқимтой" деб атади.