Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқнинг мамлакатда ИШИД жангарилари фаоллашгандан кейин кўрган зарари 23 млрд долларни ташкил қилди
Ироқнинг мамлакатда ИШИД жангарилари фаоллашгандан кейин кўрган зарари 23 млрд долларга етди. Бу ҳақда Ироқ қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маслаҳатчиси Иброҳим аш-Шук маълум қилди.
Унинг айтишича, "ИШИД Ироқда катта миқёсдаги жанговор ҳаракатларни бошлаган 2014 йилдан бери кўрилган зарар 23 млрд долларни ташкил қилмоқда". Аш-Шукнинг таъкидлашича, жангарилар ўзи назорат қиладиган ҳудудларни чўлу-биёбонларга айлантирмоқда, жамоатчилик ва хусусий биноларини вайрон қилмоқда, маданият ёдгорликларини тунамоқда ва археологик мажмуаларга тегишли ноёб асори-атиқаларни мамлакат ташқарисига сотмоқда.
Аш-Шукнинг айтишича, ИШИДнинг ҳаракатлари туфайли Ироқда ички кўчирилган одамлар сони мунтазам кўпаймоқда, ҳозирда уларнинг сони 3,6 млн дан кўпроқни ташкил қилмоқда. Аш-Шук жангарилар қўлида ҳанузгача 3,2 минг нафар курд-езид асирда қолаётганини айтди. Уларнинг аксариятини аёллар ва болалар ташкил қилади.