Ўзбекистон | 23:15 / 26.07.2016
5654
1 дақиқада ўқилади

Қутқарувчиларнинг республика кўпкураш мусобақасига старт берилди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича,  жорий йилнинг 26 июль куни соат 08.00 да вазирлик тизимида қутқарувчилар ўртасида ўтказиладиган анъанавий кўпкураш мусобақаларига старт берилди.

Айни вақтда мусобақалар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг “Чимён” ва “Чорвоқ” дам олиш масканлари ҳудудида ўтказилмоқда.

Мазкур баҳсларда вазирлик тизимидаги қутқарув отрядлари қутқарувчилари тоғда қутқарув, ғаввослик, кимёвий заҳарланган ҳудудларда қутқарув, тиббий тайёргарлик йўналишлари бўйича ўзаро беллашмоқдалар.

Иштирокчиларнинг билим-малакасини баҳолашда ҳакамлар ҳайъати томонидан амалий ҳаракатларнинг белгиланган муддатларда аниқ ва сифатли бажарилиши, шунингдек, жамоа аъзоларининг ўзаро самарали ишлаш қобилиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.