Спорт | 18:56 / 26.07.2016
7734
1 дақиқада ўқилади

От изини той босар. Киралйнинг ўғли отасиники каби иштонда

Европа чемпионати вақтида Венгрия терма жамоаси дарвозасини ҳимоя қилган, ноодатий ташқи кўриниши орқали мухлислар орасида эътибор қозонган дарвозабон Габор Киралй яна бир бор эътиборда.

Қулай бўлгани учунгина ўйинларда шундай кийимда тушишини билдирган футболчининг ўғли ҳам шундай узун шорти кийган ҳолда дарвозада тургани тасвирланган сурат унинг инстаграмига жойлаштирган.

"Ўғил, худди отаси каби", дея ёзган суратни Инстаграмга жойлаштирган катта Киралй.