Жаҳон | 21:45 / 26.07.2016
6552
1 дақиқада ўқилади
Озарбайжондаги портлаш туфайли жароҳатланиб, шифохонага ётқизилганлар сони 24 нафарни ташкил қилмоқда
Озарбайжоннинг Ширвон шаҳридаги қурол заводида юз берган портлаш оқибатида жароҳатланиб шифохонага келтирилганлар сони 24 нафарга етди. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғир.
Бундан аввалги хабарларда ушбу ҳодиса туфайли 1 киши ҳалок бўлгани айтилганди.
"Араз" заводидаги портлашга чиқинди сифатида ажратилган маҳсулотларда чиққан чақин сабаб бўлган. Чақин 146 тонна миқдоридаги маҳсулотга ўтган. Портлашдан кейин ёнғин чиққан.
Портлаш овози 10 км радиусда эшитилган.
Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.