Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси ўтказилди
Жорий йилнинг 26 июль куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган Ёшлар марказининг катта мажлислар залида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси ўтказилди.
Конференцияга ҳаракатнинг Сирдарё вилоят Кенгаши аъзолари, маҳаллий Кенгашлар Конференцияларида сайланган делегатлар, вилоятнинг фаол ва ютуққа эришган ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюришди.
Меҳмонларни вилоятимизнинг “Евраазиа” оркестр жамоаси жўшқин мусиқа садолари остида қарши олди.
Туманлардан ташриф буюрган фаол ва иқтидорли ёшлар ўз кўргазмалари билан иштирок этишмоқда. Шу жумладан, Элбек Қосимов ҳам Гулистон туманидан ташриф буюриб, ўзининг ёгъоч ўймакорлик санъати билан меҳмонларни таништирди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Уставига асосан Ҳаракатнинг туман, шаҳар Кенгашларининг VII ҳисобот-сайлов конференциялари жорий йилнинг июн-июл ойлари давомида ўтказилиб келинмоқда. Ушбу конференция Сирдарё вилоятида ҳам қизгъин жараёнлар билан давом этмоқда.
Сирдарё вилояти VII Конференцияси учун 4 нафар ҳайъат аъзолари тайинланди. Мазкур конференцияда 155 нафар делегатлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этишмоқда. Улар очиқ ва эркин тарзда овоз беришди.
Конференцияда Кенгаш раиси Лазиз Аҳмедов сўзга чиқиб, 2,5 йиллик фаолияти юзасидан ўз ҳисоботини баён этди. Улар тақдим этган видеолавҳада акс этган вилоят Кенгашининг ўтган даврдаги қизгъин фаолияти ҳамда илмга чанқоқ ёшларимизнинг шижоати ва эришаётган ютуқлари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ушбу видеолавҳа бутун аудиториянинг диққатини тортиб, гулдироз қарсагига сазовор бўлди.
Конференция давомида Сирдарё вилояти ҳокими Ашурматов Ойбек Шодмонқулович сўзга чиқиб: “Сирдарё ёшлари йилдан-йилга фаол, илгъор, ҳар соҳанинг етук мутахасисси бўлиб етишмоқдаки, бунинг негизида “Камолот”нинг ўрни бўлакча”, эканлигини айтиб ўтдилар.
Шунингдек, таклиф сўзига Гулистон Давлат Университети талабаси, спортнинг Синхрон сузиш бўйича Осиё чемпиони Севара Қўзибекова сўзга чиқиб, таклиф сифатида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати доирасида сув спорти бўйича мусобақа ташкил этиш” лойиҳасини киритди ва сўзи давомида мустақил Ватаннинг мунчоқ фарзанди эканидан, ўзбек байрогъини, мадҳиясини юксакларга кўтараётган, фаол ёшлар қаторида эканидан фахрланишини баён этди.
Конференция кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилгандан сўнг, Кенгаш раиси ва ўринбосарлари лавозимига номзодларни сайлаш вақти етиб келди.
Ҳаракатнинг Сирдарё вилоят Кенгаши раиси лавозимига Ахмедов Лазиз Неъматович делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва қайта сайланди.
Шу жумладан Кенгаш раиси ўринбосари номзодига Ботиров Ихтиёр ва “Камалак” болалар ташкилоти раиси ва раис ўринбосари номзодига Наргиза Холбоевалар тавсия этилди ҳамда делегатлар томонидан сайланди. Конференция сўнгида ҳаракат фаолиятига кўмак берган ҳамкор ташкилотлар ташаккурнома ва эсталик совгъалари билан тақдирланишди. Конференция ўз ишини якунлади.