Жамият | 09:45 / 26.07.2016
8160
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик операчи ўзининг севимли артисти хотирасига бағишлаб велосафар ўтказмоқда
58 ёшли ўзбекистонлик опера қўшиқчиси, Тошкентда «Регистон» ансамблига раҳбарлик қилувчи Хурсанд Шеров ўзининг севимли артисти Муслим Магомаев хотирасига велотур ўтказди. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.
Хонанданинг тури Ипак Йўли орқали бўлиб, Олмаота, Новосибирск, Красноярск, Иркутск, Чита, Маньчжурия ва Пекин шаҳарларини ўз ичига олади. Қайтишда эса Туркманистон ва Озарбайжондан ўтиб, 29 октябрь куни Бокуда концерт беради.
Эслатиб ўтамиз, бу хонанданинг Магомаев хотирасига бағишлаган иккинчи велосафари ҳисобланади. У илк турида 3,5 минг километр йўл босиб, Тошкентдан Москвагача сафар қилган эди.
Айни пайтда Шеров Читада бўлиб, у ердан 26 июль куни Забайкальскка йўл олади.