Жаҳон | 10:18 / 27.07.2016
5231
1 дақиқада ўқилади

Бағдоддаги 3 июль кунги терактда ҳалок бўлган 292 кишидан 34 нафарининг шахси аниқланди

Суд-тиббиёт экспертлари Ироқ пойтахтида 3 июль куни содир этилган терактлар туфайли ҳалок бўлган 292 кишидан 34 нафарининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Одил Ҳамуд Ҳусайн маълум қилган.

"Суд-тиббиёт департаменти ходимлари Ал-Каррада туманидаги портлаш туфайли ҳалок бўлганлардан 34 нафарининг шахсини аниқлади. Қурбонларнинг қариндошлари ДНК маълумотлари олинган", деган у.

3 июлга ўтар кечаси Ал-Каррада туманидаги гавжум савдо кўчасида рўй берган биринчи портлашда 172 киши киши ҳалок бўлди, 133 киши жароҳатланди. Иккинчи бомба Шаъб туманидаги очиқ бозорда содир этилди ва унда 100дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олган ИШИД бундан кўзда тутилган мақсад Каррада ва Шаъб каби шиалар истиқомат қиладиган туманлар эканлигини маълум қилди.