Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:03 / 27.07.2016
4256
1 дақиқада ўқилади
Эрон президентлигига бўладиган сайлов санаси ҳақидаги маълумот рад этилди
Эрон Ислом Республикасида президентлик сайловлари 2017 йилнинг 19 майида бўлиб ўтиши ҳақидаги хабар мамлакат Кузатув кенгаши томонидан рад этилди.
Кенгаш берган маълумотларга кўра, унинг вакили Аббос Али Кадхудоий президентлик сайловлари санаси ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.
Аввалроқ Эрон президентлигига навбатдаги сайловлар 2017 йилнинг 19 майида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш