Жаҳон | 07:13 / 27.07.2016
4433
1 дақиқада ўқилади

Facebook барча истовчиларга 1,5 мингта квартира қурмоқчи

Facebook ижтимоий тармоғи Менло-Парк шаҳрида ўзининг бош қароргоҳи ёнида шаҳарда турар жой бинолари етишмовчилигига барҳам бериш ва ўз ҳудудини кенгайтириш ҳуқуқини олиш учун 1,5 мингта квартира қурмоқчи. Бу ҳақда WSJ нашри маълум қилди.

Facebook шаҳар маъмуриятига ўзининг кампусини кенгайтириш ва барча истовчилар томонидан ишлатилиши мумкин бўлган бир нечта ҳудудларни яратиш истаги билан мурожаат қилди. Шаҳар мэриясида шаҳарда шундоқ ҳам турар жой бинолари етишмаслиги муаммоси мавжудлиги ва ижтимоий тармоқ бу ерда яна 6,5 минг ходимини жойлаштириб, вазиятни чигаллаштириб юбориши сабабли бунга рухсат бермади.

Бунга жавобан ижтимоий тармоқ маъмурияти кўп квартирали уйларни қуришни таклиф қилди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ 15 фоиз квартираларни кам таъминланган оилаларга беришга ваъда берди.