Жаҳон | 15:26 / 27.07.2016
4725
1 дақиқада ўқилади

Суриянинг Қамишли шаҳридаги портлаш оқибатида 44 киши ҳалок бўлиб, 170 киши жароҳатланди

Сурия ғарбидаги Қамишли шаҳрида амалга оширилган теракт оқибатида 44 киши ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар сони 170 нафар атрофида.

Курдлар назоратида бўлган бу шаҳарнинг ғарбида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган.

Бу шаҳар Туркия билан чегарада жойлашган.

"Ал-Жазира" телеканали маълумотига кўра, бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.