Фан-техника | 18:20 / 27.07.2016
34553
3 дақиқада ўқилади

Телефонни тўғри қувватлашга ёрдам берувчи "олтин" қоидалар

Севимли смартфонимизнинг батареяси бир кунга ҳам етмай қолдими? Бу муаммо барчага таниш бўлса керак. Бунга ишлаб чиқарувчилар айбдор эмас (баъзида улар ҳам қисман айбдор). Кўплаб инсонлар телефонларини ғайриоддий, тушунарсиз йўллар билан зарядлашади. Мазкур мақола орқали сиз йўл қўядиган хатолар ва телефонни аслида узоқроқ ишлаши учун қандай зарядлаш кераклигини билиб оласиз.

 

Суғурталаш

Телефонни "ҳар эҳтимолга қарши" қабилида қувватламанг. Қувват олгач, тортиб олинг. Кўплаб тадқиқотлар шуни исботладики, телефонни туни билан зарядда қолдириш одати аккумуляторнинг кескин ишдан чиқишига олиб келади.

 

100%

Аслида, смартфонни охиригача зарядлаш зарур эмас. InGeo Review нашрининг сўнгги сонидаги маълумотларга кўра, литий-ионли батареялар доимий юкланишларни яхши кўтара олмайди. Кучли босим аккумуляторнинг узоқ муддатга етувчи драйв қобилиятини камайтириши мумкин. Телефонни кун давомида бир неча маротаба зарядлаш мақсадга мувофиқ бўлади — албатта, зарур бўлган вақтда.

 

10 фоиз

Смартфонни аккумулятор 10 фоизини йўқотган маҳал зарядлаш яхши самара беради. Албатта, вақтни назорат қилиб бориш қийин — бу қўрқинчли эмас. «Имкон бўлиши билан қувват олишга қўяман» тактикасини қўллашда давом этинг ва телефонингиз сизга янада узоқроқ хизмат қилади.

 

Ёқимли бонуслар

Бундай амалиёт телефоннинг барча функцияларидан фойдаланишга ёрдам беради. Зарядни «ҳар эҳтимолга қарши» асраб қўйишга ҳаракат қилманг: агарда ёнингизда розетка бўлса, бунга ҳожат ҳам йўқ. PokemonGo ўйнанг, карталар юклаб олинг — муҳими ўз вақтида зарядлашни унутманг.

 

Совуқ муносабат

Смартфон батареялари иссиқликга жуда ҳам сезгир бўлади. Ҳаттоки, Apple мутахассислари ҳам телефонни салқинроқ жойда сақлашни тавсия этишади. Процессор жиддий тарзда қизиб, батарея исиб кетган ҳолатда биринчи бўлиб, телефонни ғилофдан ажратиш керак — у девайснинг орқа томони совушига йўл қўймайди. Пляжда эса смартфонни доим панада беркитиб юриш керак. Акс ҳолда, у салқин жойга нисбатан тезроқ қувватсизлана бошлайди.