Жаҳон | 13:40 / 27.07.2016
6215
1 дақиқада ўқилади

WikiLeaks АҚШ демократларининг мактубини ким тақдим этганини ҳеч қачон ошкор этмайди

© EPA/MARIO RUIZ, архив

WikiLeaks ташкилоти АҚШ шов-шувга сабаб бўлган Демократик партияси Миллий қўмитасининг мактубларини қайтарзда қўлга киритганига ҳеч қачон ойдинлик киритмайди. Бу ҳақда, сайт асосчиси Жулиан Ассанж CNN телеканалига берган интервьюсида таъкидлади. 

Аввалроқ, АҚШнинг собиқ давлат котибаси Ҳиллари Клинтон сайловолди штаби вакиллари, "россиялик хакерлар" Демократик партия Миллий қўмитасининг компьютерларини бузиб, респбликачилар партиясидан номзод, Дональд Трампга ёрдам кўрсатиш мақсадида, ўғирланган мактубларни WikiLeaks сайтига жойлаштирганини маълум қилган эди. 

"Эҳтимол қачонлардир, ушбу хабарларнинг манбаси ёки манбалари ўзини ошкор қилар, агар шундай бўлса, бу ҳам қизиқ бўлади, кимдир ўзининг ахмоқ қилинганини тушуниб етади, - деган ташкилот асосчиси. – Бир нарса аниқки, агар биз юқоридаги маълумотларни олиш имкониятини бекор қилсак, унинг манбасини топиш осонроқ бўлар эди. Шунинг учун ҳам, биз бундай қилмаймиз".