Ўзбекистон | 16:45 / 28.07.2016
4368
2 дақиқада ўқилади

29 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилади

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 июль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 20-22, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.     

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 18-23, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш