Жаҳон | 19:59 / 28.07.2016
9215
1 дақиқада ўқилади

Путин матбуот котиби ҳудудлардаги юқори лавозимларга махсус кучларнинг собиқ ходимлари тайинланишига изоҳ берди

Google image

Россия президенти Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Россиядаги ҳудудларга махсус кучларнинг собиқ ходимлари қаторидан бўлган шахсларнинг тайинланиши Путиннинг шахсий қарори эканлигини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Песковнинг айтишича, бу одамлар ҳудудларни янада ривожлантириш учун салоҳиятга эга.

"Бу айнан давлат раҳбарининг шахсий қарори. У шу тариқа ўзининг ишончини билдирди ва унинг фикрича, айнан шу одамлар бу ҳудудларни ривожлантиришни давом эттиришга зарур салоҳиятга эгалар", деб айтди Песков.   

Песков шунингдек бу одамлар катта бошқарувчилик тажрибасига эга эканликларини таъкидлаб ўтди.