Light | 21:20 / 29.07.2016
11616
1 дақиқада ўқилади

58 долларга Шанхайни 340 метр баландликдан тўсиқсиз томоша қилиш мумкин

Дунёдаги энг баланд миноралардан бири бўлган Шанхайдаги Цзин Мао минораси ўзига хос томоша майдончасини очди. Фақат бу янгилик кўнгли бўшлар учун эмас.

Миноранинг умимий баландлиги 421 метр. Ундаги охирги қават 366 метр баландликда жойлашган. Томоша майдончаси эса 340‑метрда. Оёқ остида ойна қўйилган, олд томонда эса ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Томошага келганлар белидан махсус ҳимоя ипи билан боғланади.

Томоша майдончасига бир вақтнинг ўзида 15 киши чиқиши мумкин. Бир марта чиқиш 58 доллар туради. Саёҳатчилар махсус гуруҳ томонидан ҳимоя қилинади.