Спорт | 21:33 / 29.07.2016
4908
2 дақиқада ўқилади

Арсен Венгер: Янги мавсум якунида тўртинчи ўринни эгаллаш мени қониқтирмайди

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Англия чемпионатида ғолиб бўлиш учун рақобат ўсиб бораётганини эътироф этди.

«Эндиликда премьер-лигада ғалаба қозониш – жуда оғир ишга айланди. Турнир иштирокчиларининг таркибига қараб, ҳар бир клубнинг ўзига яраша катта мақсадлари борлигини кўриш мумкин бўлади.

Қаранг, жамоалар трансферлар учун қандай катта маблағларни сарфлашмоқда. Бу кишини қўрқитади. Лекин бу Англии чемпионатининг бугунги куни.

Биз мавсум якунида тўртинчи ўринни эгалласак, бу мени қониқтирмайди. Йўқ, мен ҳеч қачон бундай натижани қониқарли натижа деб билмайман.

Ўтган мавсумда биз кўп гол ура олмадик. Энди ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Шу билан бирга мудофаа чизиғида ҳам тажрибали футболчига эҳтиёжимиз бор. Ўрта чизиқда эса барчаси жойида», – дея Венгернинг сўзларини келтиради ESPN.

Бундан олдинги хабарларда лондонликлар жамоаси «Лестер» жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Риёз Маҳрезни ва «Валенсия» ҳимоячиси Шкодран Мустафини сотиб олиши ҳақида айтилганди.

Манба: Tribuna.uz