Жаҳон | 23:38 / 29.07.2016
11356
1 дақиқада ўқилади

ФХХ: суд Марказий осиёлик ИШИДга ёлловчиларни 30 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди

Фото: © Fotolia

Тверь суди 4 нафар Марказий осиёликни қотиллик ва Сурияда ИШИД сафига ёллаш учун 30 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг жамоатчилик алоқалари марказига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Таъкидланишича, 29 июлда Тверь Москва округ ҳарбий суди кўчма ҳайъати томонидан диний-экстремистик бўлим аъзоларига нисбатан айблов ҳукми чиқарилган.

ФХХ маълумотларига кўра, жиноятчилар одамларни Суриядаги урушга ёллаб, жўнатган, гуруҳ раҳбарига ўзининг содиқлигини исботлаш учун Москва вилоятида яшовчи 7 нафар кишига босқинчилик ҳужуми ва қотиллик амалга оширган ҳамда қалбаки пулларни тарқатишни ташкиллаштирган.  

Гуруҳни хорижий давлат ҳудудида террорчилик характеридаги жиноятларни амалга оширгани учун халқаро қидирувда бўлган кимса бошқарган.