Жаҳон | 20:31 / 29.07.2016
9815
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҳукумати «хоинлар қабристони» номидан фойдаланмайдиган бўлди

Туркияда давлат тўнтариши амалга оширишга уриниш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар учун очилган махсус «хоинлар қабристони» номи ўзгаради. Туркия ҳукумати қабристонларни бундай номламасликка қарор қилди. Бу ҳақда Истанбул мэри хабар қилган.

«Кўпчилик иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Унда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва диний раҳнамолар қатнашди. Биз ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларини ўйлаб қабристонни «хоинлар қабристони» деб номламасликка қарор қилдик»,- деган шаҳар мэри Қодир Тўпбош.

Ҳарбий тўнтаришда ҳалок бўлган исёнчилардан бири янги қабристонга кўмилган. Турк нашрларининг хабар беришича, ундан оиласи кечиб юборган.