Фан-техника | 21:23 / 29.07.2016
6275
1 дақиқада ўқилади

WhatsApp чатларни ўчирилгандан кейин ҳам сақлаши маълум бўлди

Google image

WhatsApp мессенжери чатлардаги ёзишмаларни ўчирилгандан кейин ҳам сақлаши маълум бўлди. Буни хавфсизлик бўйича мутахассис Жонатан Здзиарски аниқлади. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда. 

Мутахассис дастурнинг охирги версиясини ўрганиб, мессенжер маълумотларни iCloud булутли сақлагичига фойдаланувчи уларни ўчириб ташлагандан кейин ҳам узатишини аниқлади.

Здзиарскининг айтишича, ёзишмани олиш учун унга жисмоний киришга эга бўлиш зарур, бироқ бу барибир хавф яратади.

Бундан ташқари, гап iOS-қурилмада ўрнатилган WhatsApp ҳақида кетаётгани сабабли ёзишмаларга булутли сақлагичнинг захира нусхасига эга бўлиб ҳам кириш мумкин. Мисол учун, бундай усулдан махсус хизматлар фойдаланиши мумкин.

Аввалроқ россиялик тадқиқотчилар Facebook ва WhatsApp аккаунтларини унга боғланган мобиль телефон рақаминигина билган ҳолда кириш мумкинлигини намойиш қилишганди.