Кремль: Путин Туркия ва Россия ўртасидаги футбол учрашувига ташриф буюриши мумкин
28 июлда Milliyet турк нашри Москва ва Анқара муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида икки давлат терма жамоалари иштирокида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи эканликларини маълум қилганди. Учрашув 31 августга Анталияда ўтказилиши белгиланган. Тахминларга кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 9 августда Санкт-Петербургдаги учрашувда Россия президенти Владимир Путинни ушбу учрашувга таклиф қилмоқчи.
Путиннинг ишчи жадвалида Россия ва Туркия терма жамоаси ўртасидаги учрашувга бориш кўзда тутилмаган, бироқ Путиннинг бу учрашувга бориши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Бу ҳақда 29 июлда Путин матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Президентнинг жадвалида бундай сафар ёзилмаган. Умуман олганда август деярли банд қилиб бўлинган. Бироқ бошқа томондан, ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди", деб айтди Песков.