Жаҳон | 17:35 / 30.07.2016
8932
1 дақиқада ўқилади

Курдлар Туркия ҳарбий базасига ҳужум уюштирди

Фото: AP

Курдистон ишчи партияси аъзолари Туркиянинг Ҳаккяри вилоятидаги ҳарбий базасига ҳужум қилишган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги Туркия қуролли кучлари вакилларига таянган ҳолда. 

Уларнинг маълумотларига кўра, турк ҳарбийлари 35 нафар ҳужумчини йўқ қилган. 

Anadolu агентлигининг Туркия Бош штабига асосланган ҳолда хабар қилишича, курдлар Бейбут тепаликларидаги ҳарбий қисм ҳудудига кирмоқчи бўлган. Туркияда тақиқланган ташкилот аъзолари разведка ёрдамида аниқланган. Уларнинг 23 нафари ҳаво ҳужуми натижасида қурбон бўлган. 4 нафари қуруқликдаги амалиётда ўлдирилган. 

Курдларнинг Ҳаккярига ҳужум қилишлари оқибатида 8 нафар турк ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 25 нафари тан жароҳати олган.