Спорт | 10:45 / 30.07.2016
8662
1 дақиқада ўқилади

Олимпия ҳалқаларини акс эттирувчи оламшумул кўприк

Бутун дунё катта иштиёқ билан ёзги Олимпия ўйинлари 2016’ни кутаётган бир пайтда, Хитой 2022 йилда Пекин шаҳрида ўтказилувчи қишги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишларини бошлаб юборди. Penda архитектура фирмаси ўз асосчиси, австриялик архитектор Крис Пречт (Chris Precht) ва Британиянинг муҳандислик компанияси ARUP билан биргаликда мисли кўринмаган кўприк The San Shan Bridge («Уч тоғ») лойиҳасини тақдим этди. Мақсад — Пекиннинг марказий қисмини Чжанцзякоу шаҳар округи билан бирлаштириш. 

Мазкур оламшумул қурилишнинг асосий безаги Ўйин эмблемаси — бешта олимпия ҳалқаси ҳисобланади. Ушбу ҳалқалар учта баландликни ўзаро боғлаб туради. Режага мувофиқ, 452 метрли кўприкнинг асосий дизайни оқ рангда бўлади.  Бу эса ўрмонли ерлар ва Giu дарёсининг лойқа сувлари муҳитида ўзгача бир ифода бахш этади.