Жаҳон | 06:37 / 30.07.2016
5926
1 дақиқада ўқилади

Рио-де-Жанейродаги Олимпия қишлоғида ёнғин чиқди

Рио-де-Жанейронинг ғарбий қисмидаги Олимпия қишлоғида ёнғин чиқди. Бу ҳақда 29 июлда Globo Esporte маълум қилди.

Нашр маълумотларига кўра, воқеа 29 июль кечки пайт Австралия терма жамоаси яшаётган уйда юз берган. Воқеа жойига иккита ўт ўчириш бригадаси келган.

Маълумотларга кўра, ёнғин уйнинг ертўла қисмида бошланган.  Ёнғин туфайли уйнинг зинапоя қисмини тутун босган. Уйда яшаётганлар 30 дақиқага эвакуация қилинган.

Ҳеч ким жабрланмаган. Аввалроқ кўплаб олимпиячилар Олимпия қишлоғидаги шароитлардан норозилик билдиришганди. Жумладан, улар суви оқиб ётган қувурлар, носоз ишловчи унитазлар, изоляция қилинмаган электр симлари ва ифлос поллардан шикоят қилишган.