Light | 08:54 / 30.07.2016
21139
4 дақиқада ўқилади

Сиз яшайсиз ― ҳукумат эса тўлайди ёхуд ўз ҳудудида яшаши учун аҳолига пул ажратувчи шаҳарлар

Дунёда шундай шаҳарлар борки, уларнинг ҳудудида инсонлар яшаши учун товон талаб қилмай, аксинча, пулни ўзи таклиф қилади. 

Ишонгингиз келмайдими? У ҳолда Xabardor.uz нашри сизга бу ҳақиқатни исботлашга ҳаракат қилади. Дунёда еттита ана шундай шаҳар борки, улар билан барча орзуларингиз ушалиши мумкин: саёҳат қилиш, бир қанча вақт бу ҳудудда яшаш ва шунингдек, буларнинг бари учун пул ҳам олиш.

Марҳамат, танишинг!

Детройт, Мичиган, АҚШ

 «Ғарбий Париж», «АҚШнинг Автомобиль пойтахти» ― Детройт шаҳри бундай ажиб номлардан ХХ асрнинг иккинчи ярми мобайнида маҳрум бўлди. Бироқ шаҳар ўз мавқеини тиклашга бел боғлаган. Ҳукумат мазкур муаммони бартараф этиш учун Challenge Detroit номли янги дастурни амалга оширди. Унга кўра, бу ерга кўчиб келиб, турли соҳаларда ишлашни режа қилган профессионал ишчиларга 2,5 минг доллардан ажратилади.

Аляска штати, АҚШ

Агарда сиз қишни, оппоқ табиатни, сокин ҳаётни севсангиз ва паст ҳаво ҳароратида ҳам ўзингизни қулай ҳис этсангиз,  Аляскадаги ҳаёт сизга роҳат бағишлаши аниқ. Шимолий ҳудуд ҳаётида профессионал иштирок этиб келаётган ташаббускорларга ҳақ тўловчи махсус ҳукумат жамғармаси мавжуд. Сабаби, шаҳар аҳолиси тобора камайиб бормоқда. Ягона талаб Аляскада бир йил давомида яшаш керак бўлади.  

Саскачеван вилояти, Канада

Канаданинг мазкур вилояти ўз карьераси ва келажак ҳаётини тўлиқ йўлга қўйишга улгурмаган янги битирувчиларга (2010 йилдан аввал битирганларга эмас) фойдали таклиф беради. Ёшларга 7 йил мобайнида шаҳарда яшаб, ишлашлари учун 20 минг доллар маблағ тўланади.  

Ниагара шаршараси, Нью-Йорк штати, АҚШ

Яна бир ишониб бўлмас ажойиб таклиф ― сайёрамиздаги энг гўзал ва ҳайратланарли масканда яшаш ва бунинг учун маблағ олиш.  Ҳукумат университет битирувчиларига икки йил давомида 7 минг доллардан ажратади. Бу эса  шаршарага яқин ерда жойлашган корхоналарда ишлаганда қўшимча рағбат воситаси саналади.  

Понга, Астурия, Испания

Испаниянинг шимоли-шарқидаги қўриқланувчи ҳудудда жойлашган бу ажойиб қишлоқ мамлакатнинг энг ёши улуғ шаҳридан бири саналади.   Ҳукумат ёш аҳолини жалб этиб, маҳаллий иқтисодиётни жонлантириш учун бу ерга яшаш мақсадида ташриф буюрган ҳар бир оилага 3 минг евро таклиф қилади. Бу эса экологик соф ва сўлим гўшада яшаш учун ажойиб имкониятдир.

Утрехт, Нидерландия

Нидерландия бутун дунёга гуманитар фанлар ва ижтимоий тажрибаларни чуқур ўрганиши билан танилган. Улардан бири қуйидагича: Шаҳарда яшовчи ҳар бир кишига 1000 доллар молиявий рағбат қайдай таъсир кўрсатади? Шунчаки тажриба.

Кертис, Небраска, АҚШ

Бу кичик шаҳар маҳаллий инфратузилма ва маданият ривожидаги яхши ғоя ва кўмак эвазига турар-жой қуриш учун бепул ер таклиф қилади.

Манба: Xabardor.uz