Воронежда марказий осиёлик катта миқдордаги героинни интернет орқали сотгани учун ҳибсга олинди
Воронежда бошлиғи героин орқали 31 млн рубль ишлаб топишга улгурган наркотўда фаолиятига барҳам берилди. Гуруҳ бошлиғи, 30 ёшли марказий осиёлик ва унинг 9 нафар шериги ҳибсга олинди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.
Ҳаммаси бўлиб тўдада бошлиғидан ташқари, унинг 4 нафар ҳамюрти ва 6 нафар россиялик бўлган. Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар Воронежга гиёҳванд моддаларни олиб келиб, уларни майда партияларга бўлиб, аввалдан маълум қилинган жойга ташлаб кетиш йўли билан тарқатишган. РИА “Новости” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, гиёҳванд моддалар интернет орқали сотилган.
Тергов ҳаракатлари давомида икки килограмм атрофида героин мусодара қилинган. Жиноий иш қўзғатилган. Гуруҳ бошлиғи олинган даромадни Марказий Осиё давлатларидан бирига жўнатиб, уни қонунийлаштиришга улгурган.