Испания ва Италия клублари янги Чемпионлар лигаси тузилишини исташмоқда
Европанинг йирик клублари тижорий даромадларни ошириш мақсадида янги Чемпионлар лигаси ғоясини илгари сурмоқда.
The Telegraph нашри маълумотига кўра, телетрансляциялардан катта даромад қилаётган инглиз клубларининг молиявий шароитлари яхшиланаётганидан ташвишга тушган итальян ва испан клублари ушбу ғоя ташаббускорлари бўлмоқда.
Ўтган мавсумда АПЛнинг 11 иштирокчиси ЕЧЛ чемпиони бўлган «Реал»дан кўпроқ даромад қилган. Келгусида бу фарқ янада ошиши мумкин.
Таклиф этилаётган вариантга кўра, турнирнинг янги форматида иштирокчилар сони 16та бўлади. Шунингдек, муқобил вариант сифатида етакчи лигалардан олтитадан жамоа қатнашиши кафолатланиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ўйинларнинг дам олиш кунлари ўтиши таклиф этилмоқда. Бунга эса АПЛ клублари қарши чиқиши аниқ.
Манба: Tribuna.uz