Жаҳон | 22:09 / 31.07.2016
6507
1 дақиқада ўқилади

Кёльнда Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи намойиш ўтди

Фото:© AFP

Германиянинг Кёльн шаҳрида 20 мингга яқин киши Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи намойишда иштирок этди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Полиция маълумотларига кўра, намойишда турк президенти тарафдорлари, жумладан Европа-Туркия демократлари иттифоқи иштирок этган. 

Аввалроқ Германияда Эрдўғаннинг мурожаатини намойиш қилиш тақиқлангани маълум қилинганди. Туркия вакиллари томонидан Германиядан бу ҳолат бўйича тушунтириш берилишини кутишлари айтилган.