Спорт | 01:22 / 31.07.2016
6521
1 дақиқада ўқилади

Собиқ футболчи Дэвид Бекхэм режиссёр Гай Ричи фильмида суратга тушмоқда

Собиқ инглиз футболчиси Дэвид Бекхэм режиссёр Гай Ричининг "Айлана стол рицарлари: Қирол Артур" деб номланган янги фильмида суратга тушмоқда. Фильм 2017 йилда экранларга чиқарилади, деб маълум қилмоқда Just Jared.

"Мен Бекхэмнинг иштироки сир деб ўйлагандим, бироқ айни вақтда бу ҳақда гапираётганларини пайқамоқдаман", деб айтди қирол Артур ролини ўйнаётган актёр Чарли Ханнэм.

Ханнэмнинг айтишича, у Бекхэм билан мамнуният билан ишлаган.

 

Манба: Tribuna.uz