Жаҳон | 19:02 / 31.07.2016
9792
2 дақиқада ўқилади

Туркия бош штаби қуруқликдаги қўшинлар, ҳарбий-ҳаво кучлари ва флот устидан назоратдан маҳрум этилди

Google image

Аввал Туркия бош штабига бўйсунган Туркия қуруқликдаги қўшинлари, ҳарбий-ҳаво кучлари ва флоти устидан қўмондонлик қилиш Туркия миллий мудофаа вазирлигига ўтди. Бу ҳақда Туркия президенти ва ҳукумати томонидан имзоланган қарорда айтилган. Бу қарор 31 июлда расмий ҳукумат ахборотномаси Т. С. Resmt Gazete’да чоп этилди.   

Ҳукумат, шунингдек, бош штаб бўйсунувида бўлган "Гулхан ҳарбий тиббиёт академияси" ва мамлакатдаги барча ҳарбий госпиталлар устидан назоратни соғлиқни сақлаш вазирлигига берди. Бундан ташқари, қарор билан мамлакатдаги кичик зобитлик таркибини етиштириш билан шуғулланувчи барча ҳарбий ўқув юртлари ва академиялар фаолияти тўхтатилди. Бу ўқув юртлари ўз ишини қарорда яратилиши кўзда тутилган Миллий мудофаа университети раҳбарлигида давом эттиради.   

Бундан аввал Туркия қуролли кучларини ислоҳ қилиш режалари ҳақида мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эълон қилганди. Жумладан, қўшин турлари бош қўмондонлари мудофаа вазирига бўйсунадилар, армия структураси эса баъзи туб ўзгаришларга учрайди.   

Бундай чоралар мамлакатда амалга оширилган давлат тўнтарувига уринишдан кейин кўрилмоқда.