Жаҳон | 13:59 / 01.08.2016
8123
1 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбаев: “Мен мамлакат паспортига оддийгина қилиб “Қирғизистон фуқароси” деб ёзиш тарафдориман”

«Мен Қирғизистон Республикаси фуқаролик паспортига шунчаки “Қирғизистон фуқароси” деб ёзиш тарафдориман», - деди мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев 1 август журналистлар билан учрашув вақтида. 
 
Унинг сўзларига кўра, барча ривожланган давлатларда мана шу усул қўлланилади. Паспортга унинг қайси мамлакат фуқароси эканлиги ёзилади холос.
 
«Агар ўзингни қирғиз ҳисобласанг, паспортинга “эфиоп” деб ёзган тақдирингда ҳам қирғизлигингча қоласан. Қирғизистон фуқаролик паспортидаги бешинчи хатбоши шунчаки ўйин, миллатчиликни қўзғашдир. Биз – цивилизацияга эришган мамлакатмиз ва олдинга интилишимиз керак. Бирликка эришишни истасак, унда мамлакатдаги ҳар бир киши ўзини Қирғизистон фуқароси деб ҳисоблашига ҳаракат қилмоғимиз лозим. Ривожланган дунёда миллат атамаси ўзгача моҳият касб этади. Шу сабаб фуқаровий ҳолат мамлакатни бирлаштиради», - деди Алмазбек Атамбаев.