Хитой квант фазовий интернетини барпо этмоқчи
Хитой янги авлод коммуникация тармоғининг илк қисми бўлиши мумкин бўлган сунъий йўлдошни учиришни режалаштирмоқда. 600 кглик QUESS қурилмасини шу йилнинг август ойида фазога учириш белгиланган. Олимлар унинг воситасида фазода квантли тажриба ўтказмоқчилар. Бу эса, келажакда «квантли фазовий интернет»нинг пайдо бўлишига асос бўлиши мумкин.
Гап шундаки, QUESS фазо қурилмаси бортига ўрнатилган махсус кристалл тош, «мураккаб» фотонларни ишлаб чиқаради ва уларни Хитой ва Австрияда жойлашган қабул қилувчи қурилмаларга юборади. Ердаги илмий жамоалар, ўз навбатида, улар 1200 км масофага бўлинган ҳолатда ҳам ўзаро боғланиб қоладими-йўқми, деган саволга ойдинлик киритишади.
Квантли мураккаблик услуби криптологияда ҳақиқий инқилоб ясаши мумкинлиги айтилмоқда. Яъни, бир фотонга кўрсатилган таъсир бошқасининг ҳолатини ўзгартиради, бу ўз навбатида шифрлаш калитларини барпо этишга имкон беради.