Жаҳон | 21:19 / 01.08.2016
6537
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистондаги тошқин ҳудудида 4,5 млн га яқин одам қолмоқда

Google image

Ҳиндистон яриморолининг шимолий ва шарқий қисмларига ёпирилган кучли муссон ёмғирлари сабабли Ҳиндистонда юз берган кучли тошқин ҳудудида 4,5 млн га яқин одам қолди. Об-ҳаво мутахассисларининг огоҳлантиришича, ёмғирлар яна бир неча кун давом этиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакилларига иқтибос келтирган ҳолда NDTV телеканали хабар бермоқда.  

Расмий маълумотларга кўра, энг кўп Бихар штати талофат кўрган, бу ерда тошқин ҳудудида 2,7 млн киши қолмоқда. Ассам штатидаги тошқин ҳудудларида 1,6 млн киши қолмоқда.

Табиий фожиа ва чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етган.  

Ассамдаги талофат ҳудудида машҳур Казиранга қўриқхонаси ҳам қолган. Қўриқхона ходимларининг айтишича, 200 га яқин ҳайвон тошқин қурбонларига айланган, улар орасида 16 та ноёб бир шоҳли каркидонлар ҳам бўлган.