Жаҳон | 18:49 / 01.08.2016
4557
1 дақиқада ўқилади
Испания полицияси денгиз йўли билан олиб ўтилиши мўлжалланган 8 тонна гашишни фош этди
Испаниянинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари гиёҳванд моддаларини ноқонуний айлантиришга қарши ўтказилган операция давомида 8 тонна гашиш моддасини қўлга олишди. Бу ҳақда қироллик ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ташкилот маълумотига кўра, полиция гашишни денгиз йўли билан ташувчи жиноий гуруҳ фаолиятини фош этган. Маълум бўлишича, Колумбия ва Испания фуқароларидан иборат 12 киши қўлга олинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Картахен қирғоқларидаги кемадан ҳам гиёҳванд моддалари топишган.