Жаҳон | 18:31 / 01.08.2016
3413
1 дақиқада ўқилади

Лондон метроси йўловчиларига пичоқ билан ҳужум қилган шахс умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди

Фото: news.sky

2015 йил декабрида Лондоннинг «Лейтонстоун» метро бекатида йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилган жиноятчига умрбод қамоқ жазоси тайинланди, деб хабар қилмоқда Sky News телеканали.

Қайд этилишича, 30-ёшли Муҳиддин Майэр фақатгина 8,5 йилдан сўнг, муддатидан аввал озодликка чиқиш бўйича ариза топшира олади. 

Эслатиб ўтамиз, пичоқ билан қуролланган Майэрнинг ҳужумидан 3 киши жабрланган эди. Полициянинг маълум қилишича, улардан бири оғир тан жароҳати олган бўлса, иккиси ўртача яраланган. Жиноий иш тўпламида айтилишича, Майэр жабрдийдаларидан бирининг бошини танасидан жуда қилмоқчи бўлган. У, жиноятни содир этишда «суриялик биродарлари учун» қон тўкмоқчи эканини айтган.