Спорт | 15:26 / 01.08.2016
3671
1 дақиқада ўқилади

Новак Жокович «Мастерс» мусобақаларидаги 30-ғалабасини қўлга киритди

 

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Торонтодаги «Мастерс» мусобақасида ғалаба қозонди. Бу унинг «Мастер» туркумидаги мусобақаларда 30-соврини бўлди.

Ҳал қилувчи баҳсда Новак Кэя Нисикорини икки сетда 6:3, 7:5 ҳисобларида мағлуб этди. Финал 1 соат 23 дақиқа давом этди. Жокович 5 та эйс ва 4 та брейк-поинтни амалга оширди.