Спорт | 08:17 / 01.08.2016
4111
1 дақиқада ўқилади
Туркия футбол федерацияси раҳбарияти бир қатор текширувлардан кейин истеъфога кетди
Туркия футбол федерацияси (ТФФ) директорлар кенгашининг барча аъзолари мамлакатдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин ўтказилган бир қатор режадан ташқари текширувлардан кейин истеъфога кетди. Бу ҳақда 31 июлда федерация матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, ТФФ бу қарорни махсус хизматларга ўз ходимлари ҳақида тўлиқ маълумотни тақдим қилишларига тўғри келгани сабабли қабул қилган.