Жаҳон | 23:51 / 01.08.2016
9086
1 дақиқада ўқилади
Туркия шарқидаги портлашда 5 полициячи ҳалок бўлди
1 августда Туркия шарқидаги Бингел вилоятида курд жангарилари ҳужуми оқибатида полиция махсус кучларининг 5 ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда NTV турк телеканали маълум қилди.
Жангарилар йўлга кўмиб қўйилган қўлбола портловчи қурилмани полициянинг зирҳли транспорти ўтиб кетаётганда масофадан туриб ҳаракатга келтиришган. Зирҳли машина портлаш зарбидан ёнбошига ағдарилиб қолган.
Полициячилар оғир жароҳатлар билан яқин орадаги шифохоналарга етказилганлар. Улардан 5 нафари ҳалок бўлган, 4 нафари омон қолган, бироқ улардан 2 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.