Иқтисодиёт | 07:48 / 02.08.2016
5443
1 дақиқада ўқилади

АҚШ молия вазирлиги АҚШнинг давлат қарзи 383 млрд долларга ошишини маълум қилди

Google image

2016 йилнинг 2-ярмида АҚШнинг давлат қарзлари ҳажми 383 млрд долларга ошади, деб маълум қилинди АҚШ молия вазирлигида. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Вазирликнинг маълум қилишича, жорий йилнинг  июлдан сентябригача АҚШ молия вазирлиги бозорда 201 млрд долларлик қарз олинишини тахмин қилмоқда. Бу миқдор май ойида прогноз қилингандан 47 млрд долларга кўпроқни ташкил қилмоқда. 

Бундан ташқари, октябрь-декабрь ойлари бозорга 181 млрд долларлик қарз мажбуриятларини чиқариш режалаштирилмоқда. АҚШ молия вазирлиги қарзларнинг ўсишини ташқи киримлар қисқариши билан тушунтирмоқда.