Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония телевидениеси 8K ўлчамли эфирни бошлади
Япониянинг NHK телекомпанияси 1-августдан сунъий йўлдош теледастурларини 8K (7680га 4320 пиксел) ўлчамда эфирга узатишни бошлади. Ҳозирча синов тариқасида иш бошлаган канал “Super Hi-Vision” деб номланади.
8K тасвири 4K ўлчамидан 4 та, FullHD стандарт тасвиридан 16та нуқтага ортиқдир. 8K стандарти овозни 22.2-каналли форматда узата олади.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирча 8K ўлчамли қурилмалар истеъмол бозорига етказиб берилганича йўқ. Чунки, томошабинларнинг аксарияти 4K-телевизорларига ҳам ўта қиммат техника сифатида қарашмоқда. Шу боисдан ҳам, NHK мамлакат бўйлаб, 8K экранлари билан жиҳозланган ҳудудларни ташкил этмоқда. Унда, хусусан, Рио Олимпиадаси намойиш этилади.