Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда автобус устунга бориб урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Калифорния штатидаги трассада автобус иштирокида рўй берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда 6ABC хабар тарқатди.
Авария 2 август куни эрталаб содир бўлган.
Хабарда айтилишича, 30 йўловчини миндирган автобус Жанубий Калифорниядаги Сакраменто шаҳридан йўлга чиққанди. У номълум сабабга кўра, йўл кўрсаткич осилган устунга бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлишидан ташқари, яна 5 киши жароҳатланган ҳолда вертолёт орқали шифохонага олиб кетилган.
Ушбу ЙТҲдан кейин трассада қатнов вақтинчаликка тўхтатилган.