Жаҳон | 17:17 / 02.08.2016
10881
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон жанубида оммавий тартибсизликлардан кейин 34 киши ҳибсга олинди

Фото: РИА Новости

Қозоғистон жанубида полициячилар навбатдаги оммавий жанжаллар рўй бермаслигини таъминлаш мақсадида 34 кишини қўлга олди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги ички ишлар бўйича ҳудудий департамент маълумотига асосланиб хабар тарқатган.

Қўлга олинганлардан калтаклар ва 5 литр бензин мусодара этилган. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Жанубий Қозоғистон вилоятининг Мактаралск туманида оператив штаб ташкил қилган.

2 август куни номаълум шахслар Муратбаева қишлоғидаги уйга ўт қўйган. Зарар миқдори 52 минг тенгега баҳоланган.

Полициячилар Асиқ-ата қишлоғида яшовчи 30 ёшли кишини ушбу жиноятда гумон қилиб, қўлга олган.

Шунингдек, номаълум шахслар гуруҳи Дихан қишлоғида ҳам 2та уйни ҳамда уй олдидаги машинани ёқиб юборишган. Айбдорлар қидирилмоқда.

"Ички ишлар органлари айбдорларни қидирмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳокими ва Ички ишлар вазирлигининг биринчи ўринбосари борган", дейилган полиция маълумотида.

Агентликнинг қайд этишича, тожикистонлик йигит қишлоқлардан бирида турувчи қозоқ оиланинг вояга етмаган қизини зўрлагани ҳақидаги хабарлардан кейин зиддият келиб чиққан.