Спорт | 11:46 / 02.08.2016
9361
1 дақиқада ўқилади
«Манчестер Сити» яна бир трансферни амалга оширди. Қимматбаҳо трансфер
«Шальке» жамоаси ярим ҳимоячиси Лерой Сане «Манчестер Сити» сафига ўтди.
Bild маълумотига кўра, Германия терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси инглизлар жамоаси билан йилига 6 миллион евро маош тўлашни назарда тутувчи 4 йиллик шартнома тузган.
«Сити» Сане учун гильзенкирхенликлар жамоасига 49 миллион евро тўлайди ва қўшимча бонуслар сифатида 6 миллион евро ваъда қилади.
Шу тариқа, Саненинг трансфери Германия футболи тарихидаги энг қимматбаҳо трансферга айланди.
«Шальке» спорт директори Кристиан Хайдель бу маълумотни тасдиқлаган.
«Биз «Сити» билан келишувга эришдик. Сане тиббий кўрикдан ўтди. «Сити» билан шартнома тафсилотлари ҳақида кейинроқ маълум қилинади», – деган Хайдель.
Манба: Tribuna.uz