«МЮ» мухлислари Швайнштайгерга муносабати учун Моуриньодан норози бўлишмоқда
«Манчестер Юнайтед» жамоаси мухлислари жамоанинг 32 ёшли ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгерни ёшлар жамоаси билан шуғулланишга жўнатгани учун бош мураббий Жозе Моуриньони танқид қилишмоқда.
Жамоанинг янги бош мураббийи собиқ бош мураббий Луи ван Гаал томонидан таркибга олиб келинган ушбу германиялик футболчини ўз режаларига киритмагани ҳақида маълум қилган ҳамда уни 7 нафар футболчига қўшиб ёшлар билан шуғулланишга юборганди.
Шундан сўнг, футболчи ўзига янги жамоа излашга тушган.
«Манчестер Юнайтед» фанатлари Моуриньонинг "Инстаграм"га қўйган охирги сурати остида ўзларининг норозиликларини изҳор этишган. Шу вақтгача Швайнштайгерни таркибда олиб қолишни сўраб 2 мингдан ортиқ мухлис фикр қолдирган.
Кўпчилик #saveschweinsteiger ҳэштиги билан ёзмоқда ва уларнинг асосий қисми мураббийни танқид қилмоқда.
Бастиан Швайнштайгер ўтган мавсумда «МЮ» сафида 20 ўйинда майдонга тушди.
Манба: Tribuna.uz