Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонининг Олимпиадага борадиган спортчилари орасидан 4 аёл спортчи ўрин олди
Саудия Арабистонининг Олимпиадага борадиган спортчилари орасидан 4 аёл спортчи ўрин олди. Бу ҳақда France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Саудиялик аёллар тарихда иккинчи марта Саудия Арабистонини Олимпиадада тақдим қиладилар. 2012 йилги Лондон Олимпиадасида Саудия Арабистони терма жамоасида 2 нафар аёл бўлганди.
Риодаги Олимпиадада иштирок этадиган саудиялик аёл спортчилар орасида аввалги Олимпиада иштирокчиси – югурувчи Сора Ал-Аттор бор. У Лондондаги Олимпиадада 800 метрлик масофага дастлабки югуришда рақибларига 30 сониядан кўпроқ ютқазганди. Спортчи навбатдаги Олимпиадада марафонда иштирок этади.
Олимпиадада саудиялик аёл спортчилардан, шунингдек, дзюдочи Вужуд Фаҳмий, қиличбоз Любна Ал-Умайр ва югурувчи Кариман Абу Ал-Жадайил ҳам иштирок этади.
Улар Олимпиадага саралаш босқичларидан ўтмасликлари учун Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан ўйинларда иштирок этишга таклиф қилиндилар.